САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Гость!
Bugun: 24.11.2024
Soat: 09:16
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Ajinga qarshi 10 vosita: kakao, zig‘ir moyi…
Yosh bilan bog‘liq muammolarga har bir ayol ertami-kechmi, baribir, duch keladi. Ilk ajinlar juda er... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar

Келинойимнинг фожиали ўлимидан кейингина кўзим очилди!.. Хато қилганимни англадим…”

Добавил:DENTER (15.10.2021 / 23:13)
Рейтинг:rating 1268 article (0)
Прочтений:7495
Комментарии:0
Мен дийдаси қаттиқ инсонман, осонликча кўнглим ийимайди, осонликча таъсирланмайман. Мени хафа қилишса, асло кечирмайман. Афсуски, ҳаётимда мен кечира олмайдиган инсонлар анчагина экан. Бироқ бир кун ҳаммаси ўзгарди. Шунчалар осонми, дерсиз? Йўқ, бу осон бўлмади. Шунчаки мен кечира олмайдиган икки инсоннинг ўлими бунга сабаб бўлди.

Турмушга чиқмасимдан олдин икки келинойим менинг ҳаётимни заҳарга айлантиришганди, ростини айтсам, ўтган воқеаларни эслашнинг ўзи мен учун оғриқли. Шунинг учун ҳам сизга ҳаммасини бир бошидан айтиб беролмайман. Хуллас, икки келинойимнинг зулмлари ва аччиқ гап-сўзларидан фақат турмушга чиққанимдан сўнггина қутулдим. Тиғ яраси битаркан-у, лекин тил яраси битмас экан. Улар вақт ўтиб, менинг бахтли турмушимни кўриб кечирим сўрашди, аммо мен уларни эшитишни ҳам истамадим. Бир неча маротаба уларни дарвозамдан ичкарига киритмай ҳайдаб юбордим. Бироқ охирги марта ҳаммаси бошқача бўлди. Буни эса мен ўша куни икки келинойимнинг таъзиясига борганимдагина билдим.

— Биласанми, келинойинг нега кетган эди?! — деди акам алам билан. — У сендан кечирим сўраш учун бораётганди, аммо автоҳалокатга учраб, йўлнинг ўзидаёқ жон таслим қилди. У сенинг кечиришингдан умидвор эди. Кетаётганида менга «Инсонлар ҳамма эски гиналарни унутиши керак, Нозимахон ҳам мени кечирадилар», деганди.

Акамнинг гапидан сўнг ўйланиб қолдим. Мен шу пайтгача ичимда оғир тош олиб юрган эдим, энди эса бу тош икки ҳиссага оғирлашди. Нега уларни ҳеч бўлмаса ўзим учун кечирмадим-а?

Орадан вақт ўтиб, бир китобда мана бу ҳикояни ўқиб қолдим ва хатойимни яққол англадим, бироқ аллақачон кеч бўлганди. Балки, сизларга ҳали кеч бўлмагандир? Унда мана бу ҳикоянинг мағзини англаб етинг.

Бир куни ўқитувчи лицейдаги ўқувчиларига ажойиб таклифни айтди:

— Бир ҳаётий тажрибада иштирок этишни истайсизми?

Ўқувчилар таклифга рози бўлишди.

— Ундай бўлса, мен нима десам, шуни бажаришга сўз беринг.

Ўқувчилар сўз бергач эса: «Энди эртанги вазифангизга тайёр туринг, — деди ўқитувчи. — Эртага ҳаммангиз елим халта ва кўпи билан беш килоча картошка олиб келасизлар».

Ўқувчилар бу қандай «тажриба» эканини билмасалар ҳам, эртаси куни ҳамма айтилган нарсаларни олиб келишди.

Ўқитувчи шундай деди:

— Энди ҳозирга қадар сиз кечиришни хоҳламаган киши учун биттадан картошка олинг-да, унинг исмини ёзиб, халтага жойланг.

Бу антиқа ва қизиқ топшириқдан сўнг баъзиларнинг халтасига учта, бешта картошка кирган бўлса, баъзи ўқувчиларнинг халтаси картошкадан тўлай деб қолди. Шунда «Бу ёғи қандай бўларкан?» деб қараб турган ўқувчиларга ўқитувчи ўзининг кейинги топшириғини айтди:

— Бир ҳафта давомида қаерга борсангиз ҳам бу халталарни доим ўзингиз билан олиб юрасиз. Хоҳ ётоғингизда, хоҳ автобусда ёки мактабда бўлсин, ҳар доим халта сиз билан бўлиши лозим.

Орадан бир ҳафта ўтди. Ўқитувчилари синфга кирар-кирмас, топшириқни бажарган ўқувчилар шикоят қила бошладилар:

— Устоз, бу оғир халтани кўтариб юриш жуда қийин.

— Устоз, картошкалар айний бошлади. Одамлар ҳам менга ғалати қарашяпти.

— Ҳам зерикиб кетдик, ҳам чарчадик, устоз…

Шунда ўқитувчи жилмайиб туриб, ўқувчиларига ибратли бир гап айтди:

— Буни қаранг, кечирмасдан, аслида, ўзимизни жазолаётган эканмиз. Руҳимизни мана шундай оғир юкни ташиб юришга маҳкум қилиб қўйибмиз. Кечиримли бўлишни бировга нисбатан қилинаётган яхшилик, эҳсон деб ўйлаймиз. Аслида, бу, энг аввало, ўзимизга қилинган яхшиликдир.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 1 / 73

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!