САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kun, Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 22:59
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Tungi hayot...
Salom azizlar sizlarga yozmoqchi bolgan hikoyam bolgan voqea hech narsani ozgartirmayman bu voqeaga ... davomi
Библиотека | Umr manzaralari

Zulm jazosiz qolmaydi

Добавил:DENTER (29.12.2021 / 22:37)
Рейтинг:rating 1332 article (0)
Прочтений:5656
Комментарии:0
Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий ўзининг "Гуноҳи кабиралар" китобдан қуйидаги ривоятни келтирган.
Бир киши ҳикоя қилади: «Қўли елкасидан кесилган бир кишини кўрдим. У: «Мени кўрган ҳар бир инсон бирон кишига зулм қилмасин», деб нидо қиларди. Унга яқинлашиб: «Эй биродар, нима бўлди?» деб сўрадим. У:
«Fаройиб ҳодиса, – деб бошидан ўтганини сўзлаб берди. – Мен золимларнинг ёрдамчиларидан эдим. Бир куни каттакон балиқ тутган балиқчини кўриб қолдим ва унинг олдига келиб балиғини беришини сўрадим. У эса бу балиқ пулига оиласига у-бу нарса олиб боришини айтиб, бепулга бермаслигини тушунтирди. Мен эса унга нисбатан куч ишлатиб, балиқни тортиб олдим.
Балиқни кўтариб уйга келаётганимда, ҳали жони узилмаган жонивор қўлимни тишлаб олди. Уйимга келиб, балиқни ташлаганимдан сўнг бармоғим зирқираб оғрий бошлади. Оғриқнинг қаттиқлигидан ухлай олмадим. Қўлим шишиб кетди. Тонг отгач, табибга бориб, оғриқдан шикоят қилдим.
У бармоғимни кўриб: «Бу қорасон (суяк чириши) касалининг бошланиши. Бармоғингни кесиб ташлаш керак. Акс ҳолда қўлингдан айриласан», деди. Бармоғимни кесиб ташладим. Сўнгра қўлим оғрий бошлади. Оғриқнинг зўрлигидан кўзимга уйқу келмади. «Кафтингни кесиб ташла», дейишди. Кафтимни ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлдим. Кейин бу дард тирсакка ўтди, кўриб турибсизки, тирсакдан ҳам маҳрум бўлдим. Бутунлай қўлимни кесиб ташлаганларидан сўнг баъзилар бунинг сабабини сўрай бошлашди.
Мен балиқ воқеасини ҳикоя қилиб берганимдан сўнг, улар: «Олдинроқ бориб, балиқчига узрингни айтганингда, эҳтимол бирон-бир аъзоинг кесилмасди, ҳалиям кеч эмас, бориб кечирим сўра, акс ҳолда баданингга ўтиб кетмасин!» деб маслаҳат солишди. Мен балиқчини излаб топдим. Оёқларига йиқилиб, йиғлаб ўпа кетдим.
«Саййидим, Аллоҳ ҳаққи, мени кечиринг», деб ёлвора бошладим. У: «Сиз кимсиз?» деб сўради. «Мен балиғингизни тортиб олган кишиман», деб бўлган воқеани айтиб бердим. Қўлимни кўриб йиғлаб юборди. «Эй биродар, бошингизга шундай балолар тушибди. Мингдан минг розиман», деди.
«Саййидим, Аллоҳ ҳаққи айтинг-чи, балиғингизни олиб қўйганимда мени дуоибад қилганмидингиз?» деб сўраган эдим: «Ҳа, «Эй Аллоҳим, бу банданг кучлилиги сабабли менга ризқ қилиб берган нарсангни зўравонлик қилиб тортиб олди. Бас, менга шу банданг устида Ўз қудратингни кўрсат», деб дуоибад қилган эдим», деди.
«Саййидим, мана Аллоҳ менинг устимда Ўз қудратини кўрсатди. Мен энди золимларга хизматчи бўлганимдан Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Иншааллоҳ, тирик эканман, золимларнинг эшигига қадам босмайман ва уларнинг ёрдамчиларидан бўлмайман. Тафвиқ Аллоҳдандир», дедим».
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 100

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!