Украина Бош прокурори россиялик телебошловчи ва медиа-менежер Тина Канделакига нисбатан айблов эълон қилди.
Венедиктова, Канделаки Россиядан ташқарида халқаро қидирувга берилганидан кейин уни Украинага экстрадиция қилиш мақсадида ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Россиялик телебошловчига нисбатан айблов қўйилишига унинг Телеграм-каналидаги баёнотлари сабаб бўлган. Украина прокуратурасига кўра, Канделаки Украина президенти Владимир Зеленский ва бошқа сиёсатчиларга Украинани тарк этишни маслаҳат берган, шундан сўнг 2014 йилда президентликдан четлаштирилган Виктор Янукович мамлакатга қайтиши мумкин.