қандай кунингни кўрасан дейишяпти, майли кўраман кунимни, шу пайтгача кўриб келдим, вақти келганида эримнинг қарзларини хам ўзим ёпганман, арендасини хам тўлаганман.. ман ёмон иш қилмайман, лекин кўча супураманми, пол артаманми, фарзандларимни халол мехнатим билан боқиб оламан. 11 ёшли қизим адасига “Онамни шунча урганизга, сўкканизга чидаган эдим, хиёнат қилганингизга чидамайман. Сиздай отам йўқ” деяпти. Менга “яшамайсиз у ерда, бўлди ундай одамни ота демайман” дейди манга. Бу воқеаларни фарзандларимга таъсири хам мани қийнаяпти. (Йиғлайди) илтимос менга маслахат беринглар.. жуда мухтожман.. (йиғлайди)