Тожикистонда Данғара тумани яшовчиси 25 йилга қаттиқ режимдаги колонияга маҳкум этилди. Эркак бу жазони ўз қизини шавқатсизларча таҳқирлагани учун олган, деб хабар қилмоқда республика Бош прокуратураси.
Хабар қилинишича, Азизулло Абдуллоев, ўз хонадонида бўлган вақтида 22:00га яқин 15 яшар қизини уйғотган ва унинг устидан жинсий характерга эга зўравонликни содир эта бошлаган. Уйда бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Қиз қаршилик кўрсатиб, бақира бошлаган, аммо эркак унинг юзини ёстиқ билан ёпган, натижада қиз ҳушини йўқотган.
Абдуллоев жиноятни шу тарзда давом эттирган.
Ҳолат ҳақида маълум бўлгач, Данғара прокуратураси томонидан Тожикистон Жиноят кодексининг 138-моддаси 3 «а» (зўрлаш) банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Хатлон вилояти суди шавқатсиз зўравонни 25 йиллик қаттиқ режимдаги колония жазосига маҳкум этган.