Бир йигит велосипедида
кетаётиб қари аёлга урилиб,
йиқитиб юборди. Йигит қари
аёлдан узр сўраб, туришига
ёрдам бериш ўрнига устидан
кула бошлади, сўнгра
юришида давом этди.
Шу
вақт қари аёл:
--- "Эй бола, НАРСАНГ тушиб
қолди", деб чақирди. Йигит
шошилиб келиб, излай
бошлади, лекин топа олмади.
Шунда қари аёл, унга:
---"Кўп истама! ЭРКАКЛИК
ҒУРУРИНГ тушиб қолди, АСЛО
ТОПОЛМАЙСАН "~ деб айтди...
***