САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tong, Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 16:13
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Bizni yomon deganlar
Bizni yomon deganlarni Gul bering qo'llariga. Bizni yomon deganlarni, Rayhon eking yo'llariga. ... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar
1 2 >>

Сохта севги қурбони...

Тэги:xikoyalar voqelar | hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola
Добавил:DENTER (29.04.2022 / 23:47)
Рейтинг:rating 1602 article (1)
Прочтений:5807
Комментарии:0
screenНасиба янграган севимли
таронани эшитар экан дилига
илиқлик югурди. Қўл
телефонида унга азиз бўлган
исмни кўриб кўзлари
қувнади.
– Ассалому алайкум, –
мамнунлик билан жавоб
берди қўнғироққа. – Яхши
юрибсизми?
– Раҳмат, ўзинг тинч
юрибсанми?
– Шукр, яхши! Негадир
кайфиятингиз йўқми? – деди
ҳамсуҳбатининг мунгли
овозидан кўнгли бежо
бўлиб.
– Эҳ, ҳозир кайфиятдан сўз
очма, бир грам ҳам
қолмаган...
– Нега, Санжар ака нима
бўлди?! – капалаги учиб
кетди Насибанинг. –
Ишқилиб, тинчликми?..
– Қачон ишдан чиқасан,
кечки пайт кўришайлик.
Ўшанда бафуржа
гаплашамиз.
– Хўп, унда мен узоғи билан
бир соатларда бўшаб йўлга
чиқаман. Ўша жойда
кўришамиз, келишдикми...
Насиба гўшакни стол устига
омонатгина қўйиб хаёллари
тўзғиб кетди.
“Унга нима қилган бўлиши
мумкин? Телефонда ҳам
учини чиқармади. Бирор бир
катта муаммо бўлдимикин?
Рафиқаси орамиздаги
муносабатларни пайқагач
жанжал кўтарган бўлса-я?
Наҳот айрилиқ онлари
яқинлашди...”
Юрак-бағрини сиққан бу
саволларга тезроқ жавоб
олишни истади. Ундан
айрилгиси йўқ. Тақдир
уларни мана шу аросатли
йўлда учраштирдию, шу
кунгача фақат ва фақат
муаммо, тавишлар билан
сийлаб келяпти. Тўрт йил
аввал ўша жой: Яккасарой
туманидаги “Космонавтлар”
метроси ёнгинасида
ўрнатилган ўриндиқлардан
бирида кўз ёшларини артиб
турган Насиба илк бора унга
дуч келган эди. Жуда қайсар
қиз қўрслик қилишига
қарамай Санжарнинг
жимгина йўлини давом
эттиришига нимадир халал
берди.
Юз кўзларида меҳр балқиб
турган бу дилшикаста
қизнинг аламзада эканлиги
шундоққина маълум эди.
Насиба ўшанда ширин
сўзлари билан йигитни
аврагани йўқ. Ноз-карашма
қилиб кўнглига қулф
солишга интилмади ҳам.
Аксинча бор аламини шу
бегуноҳ кимсадан олди. Етти
ёт бегона бўлишига қарамай,
ўз ҳолига қўйишини айтиб
бақириб берди. Ҳаммиятига
тегадиган гаплар билан
сийлади. Лекин Санжар кетиб
қолмади... Вазминлик билан
шу ўжар қизнинг дилини
топди. Узоқ вақт
гаплашишди ўзиям. Сўнг
фавворалар ёқалаб сайр
қилишди. Насиба ҳам кўнгли
ҳаловат топганидан
беихтиёр эди. Хайрлашар
чоғи ҳар янги топишган
жуфтликлар бир-биридан
телефон рақам ва манзилни
қайта учрашиш илинжида
сўраб олишади. Аммо уларда
бундай бўлмади. Насиба
икки-уч соат олдинги
тушкунликдан ҳаётдан
мамнун қиёфада уйга етиб
келди. Ана шундагина у
йигитнинг ҳазил-
ҳузулларини қўмсади
шекилли, орланиб телефон
рақамини сўрамаганидан
ёзғиринди. У йигит ҳам, ҳатто
иш жойи, касби-кори ҳақида
суриштиргани йўқда.
“Тавба одатда бу ҳақида
суриштирмаган одам йўқ
эди. Нега у қизиқмади? Эҳ,
Насиба, Насиба... бундай
қўрсликдан сўнг қайси йигит
сендан юрак тутиб телефон
рақам сўрасин?”
Санжар билан бўлиб ўтган
суҳбатини эслаб кулиб
юборди. Хонадош қизлар
ундаги бу ўзгаришдан
суюнчи олишга ўтди?
– М-м-м, дугонажон ким у
юрагингизни ўғрилаган? –
деди шадод қиз Шоҳиста.
– Вой, қанақа юрак ўғриси? –
деди юзлари қизарган
Насиба уятчанлиги тутиб.
– Иби, ҳали биздан
яширмоқчимилар? –
саволлар ёмғирини ёғдириб
маҳкам ушлаб олди. –
Келишган, баланд бўйлими?
Қаерда ишлар экан?
Тошкентликми ёки
вилоятнинг алп йигитлари?..
– Вой, до-о-од бошим, –
саволларга тайинли жавоби
йўқлигидан шартта ўзгарди.
– Шоҳиста, нима бало
фолбинлик ҳам қиляпсизми?
Ким ва нима ҳақида
гапиряпсиз ўзи?
– Ҳа, кимнидир учратиб
севиб қолганлигингиз
шундоққина юз-кўзингиздан
маълум-ку. Ишдан нуқул
безиб, ҳомуш уйга кириб
келгансиз. Бугун илк марта
сизни бундай мамнун
ҳолатда кўраяпман, аниқ
учратгансиз-а? Фақат
айтишни хоҳламаяпсиз?
– Унақа эмас, ахир. Нима
ишдан яхши кайфиятда
келиш мумкин эмасми? Ҳа,
деб ташвишларга аза тутиб,
қовоғимни солиб юришим
керакми?
Ана, холос у Санжарнинг
айтган гапларин
такрорлаяптими? Бир соатча
олдин худди шу сўзларни,
очилиб юринг, самимийлик
сизга ярашади, деб насиҳат
қилганди-я у. Насиба яна ўйга
толди. Ўзи бугун унга
нимадир бўлди. У олдин ҳеч
кимнинг сўзларини қайд
қилмас эди. Ҳатто, қаттиққўл
бошлиғининг ҳам. Хонадаги
қизлар унинг ўйчан
нигоҳидан пайқади шекилли,
индамай қўяқолишди. Бугун
кечки овқатни тайёрлаш
унинг гали. Ошхонада якка
ўзи егулик ҳозирлашга
тушди. Қизлар ҳам халал
бермай қўйди. У
бамайлихотир Санжар билан
бирга ўтган мазмунли вақти
ва суҳбатини хотирлаб
картошка, пиёз ва сабзини
арчарди. Дафатан “А-а-а” деб
ингради. “Қурғур пичоқ ҳам
ўтмас. Нуқул картошкани
кесмай, қўлни қонатади” дея
оғринди. Аслида айбдор
пичоқ эмас, Санжар ва у
томон сайр қилиб юрган
хаёллар... Лекин аламини
дами қайтиб қолган
пичоқдан олди. Шу тобда яна
унинг сўзларини эслади:
“Жаҳлингиз чиққанида,
гаримдорили сўзларингиз
билан қаршингизда турган
киши ёки нарсадан
хуморингиз чиққунича
саваламанг!”
Шу зайл одатда ярим соатда
тайёр бўладиган тамо ке-е-еч
тушганда пишди. Қизлар
овқатнинг хушбўйлигидан
бай-байлаб дастурхон
атрофига йиғилишди.
Қоидага биноан овқат
тайёрлаган киши идишларга
сузиб сўнгида ўзи ўтиради.
Қизлардан биринчи бўлиб
шошқалоқ Дилдора таомдан
татиб кўрди. Кўзлари бежо
бўлганлигини кўрган
Шоҳиста таажжубланиб
тикилди. Насиба ҳам
дастурхон атрофига ўтирган
пайт Шоҳиста қошиғини
секин косасига суқдию
ошпазга томоғида ушлаб
турган чимдимгина егуликни
юта олмай, минг бир
қийноқда турган алфозда
тикилди. Насиба ҳамманинг
афт-ангоридан хавотирга
тушиб дарров овқатдан
татиб кўрдию ўзининг ҳам
чеҳраси дугоналари билан
бир хил бўлиб қолди. Фақат
юзлари қизарганлигини
ҳисобга олмаса.
– Айтгандим-ку, севиб
қолгансиз, – овқатнинг шўр
бўлганлигини ҳазилга бурди
Шоҳиста. – Ким экан у
шундай малакнинг
хаёлларини ўғрилаган? Энди
айтмагунгизча сизга овқат
қилдирмай турамиз!
Стол атрофида кулгу
кўтарилди. Насиба ҳам ортиқ
баҳона қилишга ҳожат
қолмагани учунми қўшилиб
хи-хи-хилашди. Мана энди
биргина Шоҳиста эмас нақ
учта бош ва учта ором олмай
сайраб турган тиллар
саволларга кўмиб ташлади.
Лекин биргина Санжар
исмидан ташқари тайинли
бир маълумот олишга
муваффақ бўлишгани йўқ.
Тонг ёришди. Насиба бугун
янги кунни бошқача қарши
олди. Ўша уй, таниш кўча ва
эски дераза. Аммо хонага
урилаётган шамол тафти
бошқача... Сочларини силаб,
юзларини эркалаяпти майин
шабада. Енгил ва хушхилқат
чеҳра билан ишга отланди.
Бир грам самимийликни ҳам
қўшиб қўйди. Жамоадагилар
ҳам унинг тўлин ойдек ёрқин
нур таратиб қадам ранжида
қилганидан бениҳоя
хурсанд. Тушликкача яхши
кайфиятда юрди. Аммо
овқатланиб бўлгач Санжар
ҳақида фикрлари туб
ўзгаришга юз тутди.
Кеча ширин сўзлари, ҳазил-
ҳузуллари билан кўнглини
кўтарган йигит боғланиш
учун ҳеч қандай маълумот
қолдиргани йўқ ёки олмади
ҳам. Шунчаки, тасодиф
туфайли ғамгин бир қизнинг
кўнглини чоғ қилди-да.
Хаёлларида сарҳадсиз сайр
қилиб юрган Санжар
ҳақидаги ўйларини ҳайдаб
солди. Ортиқ уни эслаб,
паришонхотир бўлмасликка
аҳд қилди. Агар қайта
кўриша олмаса, яна ўзи
қаттиқ сиқилади. У йигитнинг
эса фақатгина исмини билади
холос... Олдинги қора
булутлар унинг атрофида
йиғилиб ёмғир ёғиладиган
диққинафас об-ҳаводек
кайфияти бузилди. Яна ўша
таниш жойга келди. Лекин
Скачать txt | fb2
1 2 >>
На главную
Онлайн: 0 / 39

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!