САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 10:49
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Holam bilan seks
mani ismim Azam yoshim 20 bu voqea ancha oldin 16yoshligimda bolgan. usha kuni uyimizaga holam kelad... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar | Сохта севги қурбони...
<< 1 2
бу
гал ўтирмади. Фойдасиз ва
мантиқсиз узоқ кутишнинг
нима кераги бор. Қўлоқчинни
сумкасидан ахтаришга
тушди. Шу пайт унга кимдир
қаттиқ тўқнашиб кетди.
Жаҳил билан қичқирди.
– Тавба, кўрми-и-и... –
қаршисидаги йигитни кўриб
тили айланмай қолди.
– Яхшимисиз, – дея
ҳазиломуз ҳол-аҳвол сўради.
– бугун ҳам кайфиятингиз
чатоқ кўринади?
– Ҳа-а-а, йўға, сизлигингизни
билганимда...
– Бақирмасмидингиз, яхши
унда яна бир марта синаб
кўрамизми?..
Иккиси ҳам кулиб юборди.
Насиба айни чоғда уни
кутмаганди. Йўқ, ич-ичидан
қайта учратиб қолишни
истаган эди, лекин яна шу
ерда учратиши бу бир
тушдек. Ўзини чимдилаб ҳам
кўрди, хаёллар оғушида
юрмаганлигини аниқлаш
учун.
*****
– Нима бўлди? – капалаги
учиб кетди Насибанинг.
– Онамни шифохонага
ётқиздик, – ўксиниб сўзлади
Санжар. – Тўсатдан бўлгани
учун операцияга зудлик
билан пул топишим зарур.
Йиғиб юрганимни ишлатиб
қўйган эдим. Энди қаердан,
кимдан оламан шунча
пулни...
– Менда икки миллион
йиққаним бор.
– Қўйсанг-чи...
– Ундай деманг, сизга зарур.
Мен эса орзу-ҳавасларимга
йиққанман. Ахир шу
орзуларим сиз билан рўёбга
чиқадиган бўлса, нега уни
сарфламаслигимиз керак.
Ойижон соғайиб кетсалар
бўлгани...
Санжар инкор этмади. Чунки
иложсиз, ҳозир Насибадан
бўлак ҳеч ким ёрдам қўлини
чўзмайди унга. Қиз азиз
инсонидан жонини ҳам
аямайди. Тирноқ кири теккан
шу пулларни қизанармиди?
Муаммо ҳал бўлди. Лекин
негадир Насиба бўлажак
қайнанасининг ҳолидан
хабар олиб бормоқчи
бўлганида, Санжар мавриди
эмаслигини тушунтирди.
Эътироз билдиргани йўқ.
Орадан вақт ўтиб, уларнинг
муносабатлари анча палак
ёзган эди. Санжарнинг ҳам
ташвишлари кун сайин
ортар, ҳали ишидан
ҳайдалар, ҳали кимдандир
қарз бўлиб қолар. Насиба эса
имкон борича унга
кўмаклашди. Оёққа туриб,
бариги изига тушиб
кетишини ўйлар эди-да. Унга
қаттиқ ишонар эди. Негадир
атрофдагилари нуқул
Санжарни қўллаб-
қуватлашидан норози бўлар,
ҳаддан зиёд унга боғланиб
қолганлигидан
куйинишарди. Орада унинг
оиласи, севимли икки
фарзанди борлигини
билганида дунё кўзларига
тор кўринди.
Алданганлигидан изтиробга
тушиб, қалбида ғафлат
босган ғурури тобталди.
Лекин ундан буткул совиб
қолмади. Чунки фақатгина у
билан ҳаловат топади.
Кўнгли унинг сўзларидан
хотиржамлик туяди. Фақат
угина кўнгил кўчаларига
сайр қилиб, бекилиб қолган
эшикларни очганди.
Қолаверса, оиласи ва
яқинлари ҳақида тайинли
бир маълумот бермаган эди.
Шунинг учун ҳам ота-онасига
у ҳақида айтишдан
шошмаган эди. Энди нима
деб айтсин, уйланган оилали
бир эркакка илакишиб
қолганлигиними? Ёки севгани
ўзганики эканлигини кеч
англаб, алданганлигиними?
Фақатгина хонадош дугонаси
Шоҳистага дардини тўкди.
Шадод қиз эса дугонасининг
лақмалигидан оғриниб, гоҳ
далда, гоҳ хатоларидан
куйиниб дакки берарди.
– Насиба, бўлди у билан
учрашманг.
– Нима-а-а, менга насиҳат
эмас, маслаҳат керак.
– Мен ҳам сизни ўйлаб,
маслаҳат беряпман, – баттар
асаблари бузилди.
– У эркак ҳеч нима бера
олмайди. Унинг қўл
телефонига пул ташласангиз,
муаммолари чиққанида ҳал
қилиб берсангиз. Нима унга
бойвачча хотин эмассиз-ку?
Қанақанги, ҳамиятсиз эркак
экан у?!
– Ундан нолишни бас қилинг.
Мен ҳозир уларни эмас, энди
нима қилишим кераклигини
ўйлаяпман.
– Нимасини ўйлайсиз-а?
У сизнинг бор-будунгизни
шилиб зулукдай ёпишиб
олган ҳашорат-ку?
Ундан қанча тез қутилсангиз
ўзингизга шунча яхши!
Насиба телефонидаги
тароналар севимли
қўшиғини қўйиб хонанда
билан бараварига алам
билан йиғлаб куйлай
бошлади.
Шоҳиста унинг
изтиробларига чидай олмай
хонадан чиқиб кетди.
Гоҳ севгидан тошган дарёсиз,
Гоҳ меҳрга ташна саҳросиз.
Мен биламан сиз ҳам
танҳосиз,
Кўргим келар сизни негадир...
Муҳаббатда мазмун эрур эрк,
Бир армонга ҳар ким эгадир.
Сизсиз менга барча йўллар
берк,
Кўргим келар сизни негадир...
Тун кутаман ойдин,
юлдузлик,
Кун кутаман нурафшон
аслик.
Ҳе-е-ей, дилимни эзди
ёлғизлик,
Кўргим келар сизни негадир...
*****
– Ҳозиргина ишхонадан
чиқдим, – ҳансираб гапира
кетди Насиба.
Уни қийнаган саволларга
жавоб топишга муштоқ эди.
“Наҳот ҳозир ташлаб
кетишини айтса...” дея ич-
ичда ҳадиксираб турди.
Хабаринг бор бозорда савдо
қиламан, деб бизнес
бошладим. Падари қусур
ишим юришмади. Шу йил ўзи
менга нуқул омадсиз келди.
Қайси ишга қўл урмай,
омадсизликка дуч
келаяпман.
– Ҳа, яна қарз бўлдингизми?
– ўйлаганининг умуман акси
бўлиб чиққанидан кўнгли
хотиржам тортгандек бўлди.
– Ҳада-а-а...
– Энди нима қилмочисиз?
– Топиб беришим керак
пулни. Сенинг олдига шу
масалани ҳал қилиш учун
келган эдим.
– Лекин менда ҳам ҳозир
молиявий муаммолар кўп.
Ўзимнинг ҳам
ташвишлардан бошим
гаранг.
Санжар индамайгина жим
турди.
Илгари ҳар хил ҳазил-
ҳузулларини қилиб
Насибанинг пулини осонгина
қўлга киритиб кетар эди. Бу
гал эса унинг кайфияти
умуман йўқ. Аксига олиб
пули йўқлигини ҳам
таъкидлаб турибти. Узоқ
бирга бўлишмади. Илк
маротаба унга рад жавобини
берди. Аниқроғи ёрдам
қўлини чўзмади.
Шу-шу санжар дом-дараксиз
йўқолиб қолди. Қайтиб
кўринмади.
Телефон рақамлари ҳам
ўзгариб кетди.
Ўша таниш рақамлар ва азиз
бўлган исмни қўл
телефонидан топиб сим
қоқади. Биргина жавоб учта
тилда жаранг сочади:
“Абонент хизмат доирасидан
ташқарида...”
Бу воқеалардан сўнг бир
ойлик таътил олди.
Хонада қамалиб кўчага ҳам
чиққани йўқ. Телефон
рақамларини ўзгартирди.
Фақатгина пул учун севимли
ёр сифатида юрганлигидан
иснот қилиб, ўзига келолмай
юрди. Уни эслатувчи ҳамма
нарсаларни ўзгартиришга,
йўқ қилишга киришди. Фақат
шу севимли қўшиғини
тингламаса қалби тилкапора
бўладигандек эзиларди.
Шу қўшиқдаги сўзлар билан
овуниб, кўнглини мусиқа
юпатарди...
Кўча-куйда ёки ишхонада
унга илтифот кўрсатадиган
эркак зотининг ҳар қандай
тоифасини кўрганида уларга
нисбатан нафрат ва
аламзадалик билан қарай
бошлади.
У бир эмас иккинчи бор
алданди. Икки бор севги
борасида қаттиқ янглишди,
танлаган жуфти унга
садоқатли чиқмади.
Санжар Насибани сохта
севгисига маҳлиё қилиб, ўз
мақсади йўлида фойдаланиб
юрди. Бечора қиз эса шу
совун пуфагидек кам умр
кўрган сохта севгига садоқат
билан вафо қилди. Унга
ишонди...
Энди кимдир унга келиб
севги ҳақида оғиз
кўпиртирмоқчи бўлса,
муҳаббат қуруқ сафсатанинг
ўзгинаси эканлигини
таъкидлайди.
Истироҳат боғида севишган
икки жуфтни кўрса, кўз
олдида маккор Санжарнинг
совуқ чеҳраси гавдаланади.
Лекин кўргиси келади.
Соғинади…
Ҳидоят САДРИДДИНОВ.
Скачать txt | fb2
<< 1 2
На главную
Онлайн: 1 / 62

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!