САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tong, Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 15:26
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : HIYONAT GIRDOBI
SALOM XAMMAGA MENI ISMIM ELBEK MENI BIR YAHSHI KORGAN QIZIM BOR EDI UNI ISMI AZIZA AZIZA JUDA CHIROY... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar | КЎР КЎЗНИНГ ОЧИЛИШИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
<< 1 2 3 4 >>
раво кўради? Унақа
гапларни гапирма!
— Н-нима-а?.. Вей, анави
Хосият нима қилиб
юрганини биласанми? С-сен
топгансан ўшаниям,
билдингми?.. Бор, ҳозир…
Қурбон илкис қўзғалиб
хонтахта устидаги чойнакни
қўлига олди.
— Агар чиқиб кетмасанг,
ўлдираман!
Маржон буви хонадан
қандай чиқиб кетганини ўзи
ҳам сезмай қолди. Ҳовлига
чиқди-да, қай томон
юришини билмай бир
муддат гарангсиб турди,
кейин ноилож кўча тарафга
йўл олди…
* * *
Тун ярмидан оққан, кўча
зим-зиё қоронғи эди.
Маржон буви «тиқ» этган
шарпадан сесканарди. Лекин
илож қанча, ҳовлида
уларнинг дағдағасини
эшитгандан кўра, ҳов, ариқ
бўйида тонг оттиргани
яхши…
«Балки орқамдан қидириб
чиқиб қолар Қурбонбой? —
деб ўйлади буви салқиндан
жунжика бошлагач
билакларини камзулининг
орасига тиқаркан. —
Ҳарқалай, бувим қайга
кетди деб қидирар».
Орадан анча вақт ўтди,
бироқ бировнинг қораси
кўринмади. Маржон буви
ўғлидан умидини узиб, ариқ
четидаги толга суяниб
кўзини илдирди.
Бир маҳал узоқдан
тракторнинг овози
эшитилди, буви кўзини
очиб, бошини кўтариб
қаради. Қўшни қишлоқ
тарафдан у томон бир
трактор шитоб билан
яқинлашиб келарди.
«Бу анави Тилла чолнинг
ўғли бўлса керак, —
кўнглидан ўтказди Маржон
буви инқиллаб ўрнидан
тураркан. — Бинойидай
бола-да Тилаволди. Қурбон
иккаласи тенгқур. Бироқ
Тилаволди ичмайди.
Уйлари-чи, уйларини ясатиб
қўйган. Кечалари трактор
ҳайдаб бешта боласини, ота-
онасигача қўшиб боқяпти-
да шу!.. Ажабмас, уйга кириб
Қурбонни инсофга чақириб
қўйса…»
Трактор яқинлашгач,
Маржон буви қўлларини
кўтариб сермади.
— Ҳов болам-а, тўхта!
Тўхта!..
Трактор тўхтади.
Ўйлаганидай Тилаволди
экан.
— Ҳа, буви, бу ерда бир
ўзингиз нима қип
ўтирибсиз? — баланд бўйли,
қиррабурун, эгнига эски
чопон кийиб олган
Тилаволди трактордан
сакраб тушиб, кампирга
яқин келди. — Тинчликми?
— Э, болам-эй, — деди
Маржон буви унинг юзига
қарай олмай. — Қурбон
ўртоғингни биласан-ку, у
бор ерда тинчлик
бўлармиди. Ғирт маст. Мана,
мениям кўчага ҳайдаб
солди.
— Ие, аҳмоқми у? Нимага
ҳайдайди сизни? Қани,
юринг-чи, буви. Ҳозир эсини
киритиб қўяман!
— Қўй, уриб юрмагин
тағин! — Тилаволдининг
йўлини тўсди Маржон буви.
— Нима бўлгандаям болам-
да!.. Жоним ачийди. Балога
йўлиққур ароқнинг касри-
да, болам.
— Э, буви, сизни катта
кўчага чиқариб қўйса, яна
жонингиз ачийди-я!.. Бўпти,
уриб жинни бўпманми?
Насиҳат қип қўяман-да!..
Тилаволди кампирни
етаклаб ҳовлига кирди.
Тилаволдининг кўзи сўри
остида пишиллаб ухлаётган
Қурбонга тушди-ю,
беихтиёр ёқасини ушлади.
Тенгқурининг эгнида
майка, шими товонигача
туширилган. У Қурбонга
яқинлашганда димоғига
бадбўй ҳид урилди. Қўланса
ҳидни Маржон буви ҳам
сезди шекилли, бошидаги
рўмолининг учи билан
бурнини беркитиб олди.
— Вой, ўлиб қўя қолай! —
Тилаволдининг олдида
номус қилди шекилли,
тескари ўгирилиб ўзича
шивирлаб қўйди Маржон
буви. — Шарманда-а!..
— Бунинг хотини қани? —
сўради Тилаволди надомат
билан бош чайқаб.
— Уйида… Ўша ҳайдаб
солган ҳовлига…
— Ана сизга турмуш… Ўзи-
чи буви, шу Хосиятни бекор
келин қилганакансиз…
Тўғриси, менга унча
ёқмасди… Умуман… сизбоп
келинмас-да у!..
Маржон буви ерга қаради.
Бегона эркакнинг олдида
мулзам бўлганидан юзини
кафтлари билан беркитганча
ичкарига кириб кетди.
— Тур, турсанг-чи!.. Ҳе,
уятсиз! Келин, ҳой келин,
чиқиб эрингизга қарасангиз
бўлмайдими?.. — бақирди
Тилаволди Қурбоннинг
шимини ижирғаниб
юқорига кўтараркан. —
Шуям ҳаётми? Бири
ахлатига беланиб думалаб
ётса, бошқаси ҳеч нарса
бўлмагандай пишиллаб
ухласа… Суф сенларга!..
Бақир-чақирдан уйғониб
кетган Хосият ташқарига
чиқиб Қурбоннинг не
аҳволда ётганини кўриб,
Тилаволдига қарата жаврай
кетди:
— Жа ачинаётган
бўлсангиз, ўзингиз олиб
кираверинг! Сизга
ўхшаганлар ичириб қўяди-
да, кейин қўй оғзидан чўп
олмагандай, меҳрибончилик
қилади!
— Оғзингизга қараб
гапиринг! — деди овозини
кўтариб Тилаволди. — Мен
ичсам сизнинг эрингизга
ўхшаганлар билан
ичаманман… Э, қари онани
кўчага чиқариб қўйиб, иссиқ
тўшакда уялмай
ётибсизлар?!
— Мен чиқарибманми-а,
мен чиқарибманми? Ана,
пиёниста ўғлидан сўранг!
— Сиз ҳам шу уйнинг
одамисиз-ку!.. Бўпти, бўлар
иш бўпти, келинг энди,
ичкарига опкириб оёқ-
қўлларини ювиб қўйинг!..
— Чучварани хом
санабди! — деди Хосият
жирканиб. — Ифлос қилган
бўлса, ўзи тозаланволсин!
Мен бу уйга чўри бўлиб
келганим йўқ…
— Оббо, жа қайсар
экансиз-да ўзингиз ҳам!
Шунча йил бир ёстиққа бош
қўйиб… бир жойингиз
камайиб қоладими
тозаласангиз?..
— Сиз менга ақл
ўргатманг, билдингизми?
Умуман, нимага кирдингиз
бу ҳовлига? Боринг,
ишингизни қилинг!
Аралашманг!..
Тилаволдининг ҳафсаласи
пир бўлди. Бир муддат
гарангсиб турди-да:
— Э, ўлиб кетмайсанларми
менга деса!.. Бетавфиқлар!..
— дея қўл силтади ва шахт
бурилиб ҳовлидан чиқиб
кетди.
* * *
Қурбон ўзига келгач, не
аҳволга тушганини
пайқади-ю, боши лўқиллаб
оғриётганига ҳам эътибор
қилмай, оғилхонага югурди.
Амаллаб тоғорада сув олиб
кириб, совқотганига
қарамай титраб-қалтираб
ювинди, кийимларини
алмаштирди. Ақли бироз
жойига келгандек бўлиб,
хонага кирди. Хотини уйда
йўқ, қаерга кетгани
номаълум, ҳаммаёқ сув
сепгандай жимжит…
«Кетса кетар», деди-ю
чойнак қидирди, томоғи
қизишиб совуқ чой ичмоқчи
бўлди. Бироқ чойнак бўм-
бўш эди. Шунда бувиси
эсига тушиб, шоша-пиша
ташқарига чиқди…
Гўё ҳеч нарса
бўлмагандай Маржон
бувининг хонасига кириб,
саломсиз-аликсиз тўппа-
тўғри токчадаги чойнакка
ёпишди…
Ярим чойнак чойни бир
кўтаришда симирди.
Маржон буви бошини
эгганча каравотида жим
ўтирарди.
— Ҳм-м, жа қовоғингиздан
қор ёғяпти? Тинчликми?.. —
дағдағали оҳангда сўз қотди
Қурбон.
Маржон буви рўмолчаси
билан кўзларини артди,
кейин бошини кўтариб:
— Йўқ, ҳеч нарса… — деди
паст овозда. — Ўзим…
Ўтирибман-да, болам!..
— Анави мегажин қани?
— Ким, болам?
— Ким бўларди? Хосиятни
айтяпман…
— Ким билсин? Менга
ҳисоб бермаса. Эрта тонгда
кийиниб чиқиб кетди.
— Жонимга тегиб кетди
шу хоти-ин! — тўсатдан
бақириб ташқарига йўналди
Қурбон. — Нимага яшаб
юрибман у билан?.. Нимага-
а?!
Маржон бувининг ичини
нимадир тирнаб кетгандек
«их»лаб қўйди.
— Вой ношуд бола-ей!..
Шундан бошқаси тегармиди
сенга?.. Тенгингни топгансан-
да, нима қилай-й-й?
* * *
Қурбон жаҳл билан
одимлаб дўконга қараб
кетди. Тилаволдиларнинг
дарвозаси тўғрисига
етганда, мачит тарафдан
Йўлдош қорининг қораси
кўринди. Қурбон қорига
кўзи тушса тошбақадай
бошини ичига тортар, ундан
чўчирди. Отаси тенги бу
одамнинг уни кўрди дегунча
насиҳат қилишидан, танбеҳ
бераверишидан безиб
қолганди. Ўзини кўрмаганга
олиб ўтиб кетаётганди,
туйқусдан қорининг ўзи уни
тўхтатди:
— Ҳой Қурбон, саломниям
ароққа қўшиб ичиб
юборганмисан, нима бало?
— Ие, узр, қорака,
кўрмабмиз-да! — Қурбон
зўраки тиржайиб ортига
ўгирилди. — Ассалому
алайкум!..
— Ваалайкум ассалом!..
Каллаи саҳарлаб йўлга
тушибсизми?
— Ҳа… энди… Ўзингиз
биласиз-ку. Бирров дўконга
ўтиб келмоқчийдим.
— Ҳе, дўконга чиқмай ҳар
нарса бўл! — қорининг
ҳасса тутган ўнг қўли
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 >>
На главную
Онлайн: 0 / 47

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!