САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kun, Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 17:54
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Laylo oopam bn
Q6wnim Laylo opa BilanMening ismim Sherzod bu voqea 2012yilning yozida bo'lib o'tgandi. Meni Laylo i... davomi
Библиотека | Hayotiy voqealar

У МЕНИНГ ОТАМ ЭДИ... (мавзудан ташқари ҳикоя)

Тэги:xikoyalar voqelar | hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola
Добавил:DENTER (04.05.2022 / 09:22)
Рейтинг:rating 1648 article (0)
Прочтений:5945
Комментарии:0
Ўшанда 5– ёки 6– синфда
ўқирдим. Мактабим
уйимиздан анча узоқда
жойлашгани сабаб, кўпинча
уйга отам билан бирга
қайтардим.
Отам оддий коранда уста эди.
ориқдан келган аммо чайир
ва тажрибали уста эди.
Мактаб йиларида оила
ҳақида иншо ёзиш керак
бўлган пайтларда мен доим
ўзимнинг шахсий
турмушимиздан уялардим.
Синфдошларимнинг оғзини
тўлдириб “Менинг отам
молиячи”, “Менинг отам бош
шифокор” , “Менинг дадам
милицияда ишлайди” ёки
“Менинг отам бизнесмен” деб
мақтанишларидан юрагим
эзилиб алланечук оғир бўлиб
қолардим. Ана шунданми
аллаким “Зариф, сенинг отанг
ким бўлиб ишлайди?” деб
сўраб қолишларидан жуда
хам ҳавотирда юрак
ховучлардим.
Баҳор ойларининг бири эди.
Аниқ ёдимда бешинчи синф
бўлган эканман. Отам
мактабим ёнидаги янги банк
қурилиши бўлаётган
“стройка”да ғишт
тераётганди. Мен катта
танаффусда отамни олдига
бориб ундан минг сўм пул
сўрамоқчи бўлдим.
Хамма бола ичига колбаса
солинган салатли хотдог
ейишаётганлигини кўриб
мени хам томоғим тушган
эди.
Отам жуда саҳий ва
меҳрибон эди. бир амаллаб
чўнтагини қоқлаб ўша
зорманда минг сўм пулни
берди.
Мени орқамдан алқаб
қайтишда бирга қайтамиз
кутиб тураман , деб қолди.
Ўша куни сув ичгани банк
ховлисига келган Жамол
билан Ўктам мени кўрган
экан. 6– соат Инглиз тили
дарси эди. Мавзу бўйича
савол тушиб қолди.
Савол мазмунан «отангиз
қайси касбда ишлайди?»
Кимдир “шифокор” кимдир
“ўқитувчи” деди бировлар
“тадбиркор “ дея жавоб
беришди .
Мен иккинчи қатор иккинчи
партада ўтирардим.
Устозимнинг кўзи менга
тушиб қолди:
“Хўш , Зариф сен айт–чи?
Отанг нима иш қилади?”
Ўшанда шу қадар ноўнғай
холга тушганманки, одам
хам ўз ота касбидан уялиши
мумкинми, дея савол ўшанда
ҳаёлимга келган, аммо жуда
ёш бўлганим учунми,
ҳалигача ўзимни
кечиролмасам керак. Калон
калонларнинг фарзанди
ўқийдиган бу синфда мен
оёқ учида кўришларини
истамаганим сабаб. “Architect
“ дея (меъмор) дея айта
қолгандим.
Аммо бу жавобдан
кимнингдир кўнгли
тўлмадими, орқа партада
ўтирувчи Жамол қўлини
кўтариб
“Устоз, “мардикор уста “
инглиз тилида нима бўлади?”
деб сўраб қолди.
Устоз сал иккиланиб , “Буни
нимага сўраябсан?” деб
ажабланганди , Жамол
“Зарифнинг дадасини иши
шунақа”, дея бор овозида
хамманинг олдида хохолаб
кулиб юборди.
Мен учун бу жуда ғурурга
тегишдек аччиқ бир холат
эди. оҳирги соат бўлгани
сабаб тезроқ қочиб кетишни
истаб қолдим. Аммо пичинг
пичинг кулгулар ва мазаҳлар
ичида нақ Жаҳаннамда
ўтиргандек қийналдим.
Танаффус пайти болаларнинг
ахмоқона қарашлари остида
катта кўчага чиқарканман,
қанийди хозир мени машина
уриб кетса–ю, бу
шармандачиликдан қутилиб
қўя қолсам , дея ёлвордим.
Аксига олиб кўча бўш бўш
сал нарида мактаб дарвозаси
ёнида бироз ғубор ботган
ишчи кийимида отам мени
кутиб турган экан. ортимдан
чиқиб келаётган
синфдошларимни пана
қилиб арчалар оралаб
йўлканинг нариги тарафига
чиқиб олдим.
Ҳозир отам мени кўриб
қолишини сира истамас
эдим.
Шу сабаб шошилганича
қадамимни тезлатиб банкни
айланиб юра бошладим.
Отам мени узоқдан
танибдими, “Зариф” дея
чақириб қолди. Махмадона
Ўктам эса “Қаранглар,
Зарифни дадаси чақираябди”
дея хохолаб кулиб қолди.
Мен ўшанда отамдан жуда
уялганман. Уйга кела солиб
хонага кириб роса
йиғлаганман.
“ Қанийди биз хам бой
бадавлат яшасак, қанийди
биз хам фаровон кун кўрсак,
дўстларимга бемалол
ўзимни танитиб кўкрак
кериб юрсам” деган ёвуз
саволлар мени қийнарди.
Кейинроқ кечки овқатга
чиқмаганимда отам менинг
хонамга кириб келган пайтни
аниқ эслайман. У мени
койимасди уришмасди.
Умуман урган хам эмас.
Фақат бугун бироз ҳаёли
паришон бироз ғамгин экан.
Мени бошимни силаб шунақа
юир гап айтган эдики, хали
ҳануз шу сўзларни эслаб
кўзимга ёш оламан.
“ Мен сендек пайтимда отам
касаллик сабаб вафот этди.
Мен ёлғиз онам (сенинг
бувинг) ва икки укам билан
қаровсиз қолдик. Мен хам
ўқишни таълим олишни
жуда жуда яхши кўрардим.
Аммо мен бечора онамга
ёрдам беришим, укаларимни
ҳимоя қилишим керак эди.
Мен эски уйимиз ёнидаги
қурилишга ишга кирдим. Иш
жуда оғир вояга етмаганим
сабаб ҳизмат хаққи кам
тўланарди. Ҳарна уйга иккита
нон учун хам бир даромад
эди.
Шундан кейин вақт зтди.
Укаларим катта бўлди.
(Амакинглар ) уларни
техникумда ўқитдик. Ҳарбий
хизматга боришди.
Хаммамиз уй жойли бўлиб
кетдик. Хаммаси мана шу
меҳнатдан мана шу қўллар
ортидан.
( мен ҳали ҳануз отамнинг
меҳнатдан қаварган
кафтларининг тафтини
бошимда сезаман)
Мен ўшанда бир қасам
ичганман,
“Менинг ўғлим мендек қора
ишчи бўлиб яшамайди, унинг
болалари отамиз қора ишчи,
деб ўкинишмайди. , Шу сабаб
сен аъло баҳога ўқишинг
келажакда катта катта
жойларда ишлаб катта одам
бўлишингни истаганман...”
Мана йиллар ўтди. Энди
орамизда отам йўқ . аммо
ҳар сафар ўз фарзандини ўзи
емай ўзи киймай катта
қилаётган оталарни кўрсам ,
меҳнатдан қаварган
қўлларни кўрсам , “Бу
менинг отам эди” , дея
уларнинг хам ноқобил
фарзандалари учун ўзим тан
оладиган бўлдим.
Ота оналаримизни
қадрланглар
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 50

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Yangi kunlik xikoyalar!