Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг иккинчи баҳси якунига етди.
Мадридда кечган «Реал» ҳамда «Манчестер Сити» учрашуви муросасиз ва курашларга бой тарзда кечди.
73-дақиқада Риёд Маҳрез Илкай Гюндоган томонидан узатилган пасдан сўнг кучли зарба билан Тибо Куртуа дарвозасини ишғол қилди.
Захирадан майдонга тушган Родриго 90 ва 90+2 – дақиқаларда тўп киритди. Натижада, бош ҳакам қўшимча бўлимларга рухсат берди.
Қўшимча бўлимнинг дастлабкисида ҳакам «Манчестер Сити» дарвозаси томонга пенальти белгилади. Бундан Бензема унумли фойдаланди.
Шу тариқа, «Реал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, икки ўйин натижасига кўра, финалга йўлланма олди.
ЕЧЛ. Ярим финал
«Реал» – «Манчестер Сити» – 3:1
Голлар: Родриго (90, 90+2), Бензема (90+5) – Риёд Маҳрез (73)