Дунёларга йиғламай қўйдим,
Бойлик, пулдан шу қадар
тўйдим,
Ҳақиқатга бугун дил ўйдим,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Қўлим ишга бормай ҳам
қолди,
Ҳаловатим тамом йўқолди,
Шифо сўраб юрагим ёнди,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Кўз ёш тўкдим ичимдан
тўлиб,
Қолгандайман бир кундан
сўлиб,
Ўйлагандим қоламан ўлиб,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Қийин экан онасиз қолиш,
Керак доим кўнглини олиш,
Малол келди ишга ҳам
бориш,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Ёш боладек мўлтираб кўзим,
Титраб титраб чиқарди
сўзим,
Ҳатто шу кун йиғларди
қизим,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Жонимдан жон қолмади
ростдан,
Йиқилдилар беҳол, бехосдан.
Қани энди ўзим босолмас,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Тер босарди шўр пешонамни,
Муз қоплади зум кошонамни.
Ҳис қилгандим қайғу аламни,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Дард тўғоним очилиб кетди,
Фикрим ҳар ён сочилиб
кетди.
Дод деганим дунёни тутди,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Ҳеч келолмай ўзимга ёндим,
Аросатнинг ўтида қолдим.
Аламимни шу шеърдан
олдим,
Онам хаста бўлиб қолган
кун..
Муаллифга Рахмат. !!!