��ирт аҳмоқлиги камлик қилгандек ҳамиша турли ўйинларда қатнашиб юрадиган Тошмирзақул 1 миллион
доллар ютуғи бор ўйинда иштирок этмоқда. Унга навбати билан саволлар бера
бошлашди:
1) Юз йиллик уруш қанча вақт давом этган?
а) 116. б) 99. в) 100. г)150.
Тошмирзақул саволга жавоб топа олмади;
2) Панама шляпалари қайси давлатда ихтиро қилинган?
а) Бразилия. б) Чили. в) Панама. г) Эквадор.
Тошмирзақул бу саволга жавоб бериш учун залдагилардан ёрдам сўради;
3) Октябр давлат тўнтариши қайси ойда нишонланган?
а) Январ. б) Сентябр. с) Октябр. д) Hоябр.
Тошмирзақул бу саволга ҳам жавоб тополмай ўтказиб юборди;
4) Қирол Георг 6-нинг исми нима?
а) Альберт. б) Георг. с) Мануэл.
Тошмирзақул ўйга толди ва бош чайқади;
5) Канар ороллари номи қайси ҳайвон номидан олинган?
а) Канарейка б) Кенгуру с) Тюлен г) Каламуш
Тошмирзақул бирорта саволга жавоб тополмай қўлдан чиқарилган миллионни ўйлаб
кўзида ёш билан ўйинни тарк этди.
Ҳмм... Жуда ғалати а? Агар сиз ўзингизни Тошмирзақулдан ақллироқ деб ҳисобласангиз
жавобларингизни текширинг:
1) Юз йиллик уруш 116 йил давом этган (1337-1453 йилларда).
2) Панама шляпалари Эквадорда ихтиро қилинган.
3) Октябр давлат тўнтариши ноябрда нишонланган.
4) Қирол Георгнинг исми - Альберт. У ўз исмини 1936 йилда ўзгартирган.
5) Канар ороллари номи тюлендан олинган. Оролларнинг латинча номи Insukaria
Canaria. Бу тюленлар ороли дегани.